...
МЕНЮ
ONLINE TV

ДАИШ энди Эйфелга таҳдид қилмоқда


14:13, 28.03.2016 Олам
 3 963

Террорчилар Ғарбга таҳдид мавзусидаги янги видеони тақдим этишди

ДАИШнинг бу сафарги таҳдиди Эйфель минорасининг “портлаши” билан боғлиқ. Бу ҳақда “Newinform.com” нашри хабар бермоқда.

Террорчилар томонидан интернет тармоғига жойлаштирилган видеолавҳада ғарб янгиликлари тарзида қонга белаган инсонларнинг таналари кўрсатилади. Айни шу вақтда кадр ортида террорчининг мурожаати янграйди.

Роликка эътибор бериб қаралса, улар Парижга худкушлар ёрдамидаги портлаш эмас, авиазарба уюштираётганликларини кўриш мумкин. Шунингдек лавҳада жангариларнинг христиан ибодатхоналари устидаги хочни олиб ташлаётганликлари акс эттирилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалги видеолавҳада террорчилар АҚШ президентлигига номзодлардан бири Дональд Трамп суратини Бельгиядаги терактлар ҳақидаги видеода ишлатганди.
Умида Якубова

Теглар:ДАИШ Эйфель 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Аноним
13:18 29.03.2016

Бир пайтлар И.А.Каримов терроризм хақида гапириб "Бу Афғонистон ёки Сурия муаммоси эмас, бутун жахон муаммоси" дегандилар, ўзларидан кўрсин европа мамлакатлари. Каримовни гапига киришганда хозир бутун дунёга ДАИШ хавф солиб турмасди, илдизи билан йўқолиб кетарди. Эссиз Каримовдай узоқни кўрадиган юрт бошлиқлари камда!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!