...
МЕНЮ
ONLINE TV

ДАИШ асирга олган 55 киши озод этилди


16:38, 25.02.2016 Олам
 2 432

Асирга олинганларнинг 20 нафарини болалар ташкил этади.

Ироқ хавфсизлик кучлари ДАИШ жангарилари томонидан асирга олинган 55 кишини қутқарди.  Террористлар улардан Ар-Рамади ғарбида тирик қалқон сифатида фойдаланган. Бу ҳақда Iraqi Media News Agency’га  асосланиб РИА Новости хабар берди.

Маълумотларга кўра, асирдан озод этилганларнинг 10 нафарини эркаклар,  25 нафарини аёллар ва 20 нафарини болалар ташкил этади.

ДАИШ жангарилари асирга олган одамларни Ал-Асрия ва Занкура туманларида ҳимоя қалқони сифатида ушлаб турилган. Террористлар чангалидан қутқариб олинган кишилар хавфсиз ҳудудларга келтирилган.

Ироқ армияси ҳаво кучлари ва АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция авиацияси  ёрдамида Анбар вилоятида жангариларга қарши фаол кураш олиб бормоқдалар.
Анбар вилоятининг маркази - Ар-Рамади шаҳрининг катта қисми устидан назорат 2015 йилнинг декабрь ойида ўрнатилди.

Ҳозирда ДАИШнинг Ироқда олиб бораётган фаолияти туфайли мамлакатда кескинлик сақланиб турибди.
 
Бугунги кунда  ДАИШ дунё хавфсизлигига соя солаётган энг катта таҳдид ҳисобланади.  Мазкур террорчи гуруҳ Ироқ ва Сурия ҳудудларида фаолият олиб бориб,  миллионлаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлмоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:ДАИШ Ироқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!