...
МЕНЮ
ONLINE TV

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди маҳалла фаоллари билан ўқув семинарлари ташкил этмоқда


15:27, 25.02.2016 Жамият
 2 677

Айни кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида маҳалла маслаҳатчилари учун ўқув семинарлари қизғин давом этмоқда.

Бугунги кунда маҳаллаларда миллий қадриятларни кенг тарғиб қилишда, аҳолида, биринчи навбатда, ёшларда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда, оилаларни мустаҳкамлашда, жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашда маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг ҳиссаси катта бўлмоқда. Ушбу вазифада бой ҳаётий тажрибага ва обрў-эътиборга эга, ҳар томонлама ибратли аёллар ишламоқда.
 
Айни кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида маҳалла маслаҳатчилари учун ўқув семинарлари қизғин давом этмоқда.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини  мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг йиғилиш қарорига мувофиқ ўтказилаётган ўқув семинарларида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа ҳамкор ташкилотларнинг вакиллари ўз маърузалари билан қатнашмоқда.

Семинарларда халқимизнинг маънавий қадриятлари, маданияти ва урф-одатига мутлақо ёт бўлган ғояларнинг тарқалишини олдини олиш, ёшларни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш, турли ижодий ва спорт тўгаракларига жалб этиш, китобга бўлган қизиқишларини орттириш, ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, маҳаллалардаги жамоатчилик тузилмалари, хусусан хотин-қизлар билан ишлаш комиссиялари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш лозимлиги бўйича атрофлича маълумотлар берилмоқда.
"Маҳалла" хайрия жамоат фонди

Теглар:"Маҳалла" хайрия жамоат фонди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар