...
МЕНЮ
ONLINE TV

Coca-Cola энди шарбат ва йогурт ишлаб чиқаради


01:02, 31.01.2016 Олам
 3 198

Coca-Cola шарбат ишлаб чиқарувчи йирик компанияларнинг улушларини стиб олишда давом этмоқда.

Дунёнинг энг талабгир ичимликларидан бирини ишлаб чиқарувчи Coca-Cola компанияси Нигериянинг CHI компаниясига тегишли, йогурт ва шарбат ишлаб чиқарувчи корхонасининг 40 фоизли акцияларини 240 миллион АҚШ долларига сотиб олди, дея хабар беради “Rns.online” нашри.

“Эндиликда Coca-Cola газсиз бренд ичимликларини CHI орқали ҳам йўлга қўяди. Истеъмолчилар учун бу оламшумул янгилик бўлади. Биз билан ҳамкорлик қилиш учун кўплаб компаниялар мурожаат қилишган ва биз улар ичида энг йириги билан шартнома тузишга қарор қилдик”, – дейди CHI раҳбари Корнелис Винк.

CHI компанияси мева шарбатлари, нектарли ичимликлар ва йогурт ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Шу билан бирга Beefie Beef Rolls ва Muff the Muffin маҳсулотлари ҳам айнан шу компания томонидан дунё бозорига чиқарилади. 

Эътиборли жиҳати шундаки, сўнгги йилларда Coca-Cola компанияси дунёнинг турли чеккаларида жойлашган шарбат, йогурт ишлаб чиқарувчи йирик компанияларнинг улушини сотиб олиш билан машғул бўлмоқда. 2015 йилнинг август ойида у Сан-Диегодаги Suja Life шарбат ишлаб чиқарувчи компаниясининг 30 фоизли улушини 90 миллион АҚШ доллари эвазига сотиб олганди.
Умида Якубова

Теглар:Coca-Cola CHI 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!