...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонда энди Coca-cola ва Pepsi ичимликлари сотилмайди


10:51, 02.03.2017 Олам
 4 536

Ҳиндистондаги савдо шаҳобчалари расталаридан Coca-cola ва Pepsi ичимликлари олиб ташланди.

1 март кунидан бошлаб Ҳиндистоннинг жанубида жойлашган, 72 миллиондан ортиқ аҳолига эга Тамил-Наду штатидаги савдо расталардан Coca-cola​ ва Pepsi ичимликлари олиб ташланди. Бу ҳақда “The Indian Express”​ хабар берган.
 
Гап шундаки, Жалликаттудаги Марина соҳилида йиғилган намойиш иштирокчилари трансмиллий компаниялар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга чеклов қўйишни талаб қилиб чиққан. Савдогарлар уюшмаси талабни кўриб чиқиб, қўллаб қувватлашини билдирди. Ҳиндистонда сув танқислиги, аҳоли экологик тоза озуқага бўлган эҳтиёжи жуда баланд.
 
Хорижий ичимликларни ишлаб чиқарувчи компаниялар қўйилган талабларни бузмоқда, деб ҳисоблайди уюшма. Штатдаги 80 фоизга яқин савдо шаҳобчалари бундай турдаги яхна ичимликлардан воз кечишини билдирди. Йирик савдо марказлари ҳали расмий баёнот бермаган. ​
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Pepsi Coca-cola 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!