...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чорак асрлик тарих... Бугун “Пахтакор” жамоаси учун тарихий сана!


13:51, 01.11.2017 Спорт
 3 075

“Нефтчи” билан бир хил очко тўплаган “Пахтакор” Ўзбекистон чемпиони сифатида эълон қилинган эди.

Бугун, 1 ноябрь куни Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клуби Ўзбекистон чемпионатида илк бор шоҳсупага кўтарилганига роппа-роса 25 йил тўлди.
 
“Пахтакор” бундан 26 йил аввал, аниқроғи 1991 йилларда россиялик мутахассис Александр Тарханов қўл остида шакллантирила бошлаган.
 
Режалаштирилган МДҲ чемпионати ўтказилмагач, 1992 йил 28 март куни Ўзбекистон чемпионатининг биринчи тур учрашувлари ўтказилган.
 
Жамоани майдонга Аҳрол Иноятов бошлаб тушган бўлиб, Мурод Алиев энг узоқ вақт мобайнида жамоа шарафини ҳимоя қилган.
 
Бундан ташқари, ўша мавсумда “Пахтакор” деярли 100 га яқин гол уради. 24 та гол урган Валерий Кечинов чемпионатнинг “илғор тўпурари”га айланади.
 
Шунингдек, Валерий Кечинов ўша йили ОАВ сўровномасига кўра, “мамлакатнинг энг яхши футболчиси” деб топилган.
 
1992 йил 1 ноябрь куни “Пахтакор” мавсумдаги охирги ўйинини ўтказди. “Косонсойчи”га қарши Тошкентда ўтказилган беллашувда “Пахтакор” 7:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Фарғонанинг “Нефтчи” клуби билан бир хил очко тўплаган “Пахтакор” улар билан биргаликда Ўзбекистон чемпиони сифатида эълон қилинган.
 
Қуйида 1992 йилги мавсумда “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилган футболчилар ва уларнинг ўша мавсум чемпионатдаги кўрсаткичлари келтирилган.




P.S.: “Пахтакор” футбол клуби раҳбарияти илк чемпионлик қўлга киритилишига ҳисса қўшган барча инсонларни 25 йиллик юбилей билан табриклаб, уларга чуқур ҳурматини изҳор қилади.
 
“Пахтакор” доим сизларни ҳамиша эслайди, ютуқларингизни ёдга олади ва фахрланади!
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Пахтакор футбол клуби 25 йиллик юбилей 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!