...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чегарадаги отишма. Қирғизистон Ўзбекистондан изоҳ сўради


18:22, 07.04.2018 Жамият
 16 656

Қирғизистон Ташқи ишлар вазири вазиятга муносабат билдирди.

Олдинроқ, бугун Ўзбекистон – Қирғизистон чегарасида ўзбекистонлик чегарачилар томонидан қирғизистонлик фуқарога ўқ узилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур воқеа юзасидан баёнот берди.
 
Унга кўра, 7 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 8:20 ларда Жалолобод вилояти Акси туманидаги Мамай қишлоғида ўзбекистонлик чегарачилар 1984 йилда туғилган қирғизистонлик фуқаро Ф.Мирзалиқовга ўқ узган. Натижада Мирзалиқов Кербен шаҳридаги ҳудудий шифохонада вафот этган.
 
Ўша куннинг ўзидаёқ Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси К.Рашидов мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган.
 
Учрашувда Қирғизистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Н.Абдураҳмонов элчи К.Рашидовдан бўлиб ўтган воқеа сабаблари тўғрисида хабар берилишини сўраган ва Ўзбекистон ТИВга Қирғизистон ТИВнинг нотасини топширган.
 
Шунингдек, вазирлик ушбу масалани назорат қилиб боришини ҳамда икки мамлакатнинг тегишли идоралари билан алоқада эканлигини маълум қилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистоннинг “Кабар” ахборот агентлиги хабарида фуқаро чегаранинг Қирғизистон тарафида бўлгани таъкидланган.
 
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида тарқатилган хабарларга кўра, Қирғизистон фуқаросининг дастлаб Ўзбекистон тарафда бўлгани, Қирғизистонга қараб ҳаракатлангани, чегарачиларнинг огоҳлантиришига қарамасдан қочиб кетишга уринган.
 
Натижада фуқаро Қирғизистон тарафга оғир яраланган ҳолда қочиб ўтган ва автомобилда кутиб турган шериклари уни шифохонага олиб  кетган.
Икром Раҳмон

Теглар:Қирғизистон чегара 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар