...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чеченистонда алкоголь маҳсулотларини сотувчи барча дўконлар ёпилди


10:24, 01.12.2016 Олам
 3 035

Бутун Чеченистон бўйича алкоголли ичмликлар сотиладиган 20 та дўкон бор эди.

Чеченистон парламенти раиси Магомед Даудовнинг айтишича, “Кавказ” трассасидаги йирик йўл-транспорти ҳалокатидан сўнг республикадаги алкоголь маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи барча дўконлар ёпилган. Бу хақда “Vesti.ru” сайти хабар берди.
 
Тадбиркорлар ўз хоҳшига кўра спиртли ичимликларни сотишдан бош тортган. Бутун Чеченистон бўйича алкоголли ичмликлар сотиладиган 20 та дўкон бор эди. Энди улардан бирортаси ҳам қолмади.
 
Чеченистон президенти Рамзан Кадиров маст ҳолда машина ҳайдаган одамни энг оғир жазога тортиш кераклигини таъкидлади. “Кавказ” трассасида содир бўлган ЙТҲни Кадировнинг ўзи сўзлаб берган.
 
Маст ҳайдовчи Ford машинаси билан қарама қарши йўналишда келаётган Lada Priora’га бориб урилган. 7 нафар одам бахтсиз ҳодиса қурбонига айланди. Улар орасида иккита ёш бола ҳам бор. Яна иккита одам жароҳат олган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Чеченистон ЙТҲ Дўкон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!