...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бурундида юз берган ЙТҲ 18 кишининг умрига зомин бўлди


11:05, 11.04.2016 Олам
 3 190

Маълумотларга кўра, шифохонага етказилган йўловчиларнинг аҳволи оғир.

Бурунди ғарбида жойлашган Бужумбура-Рурал провинциясида Бурунди (OTRACO) транспорт компаниясига тегишли автобуснинг йўл устида бир неча марта ағаниши натижасида 18 киши воқеа жойида нобуд бўлган, 55 киши турли тан жароҳатларини олган, дея хабар беради “Hronika.info” нашри.

“Ҳозирча автобус ичида айнан неча киши бўлгани номаълум. Бироқ кеча кечгача 18 киши вафот этди. Турли тан жароҳатларини олган 55 киши эса шифохоналарга етказилди”, – дейди туман маъмурияти вакили Исар Гилберт Ньюокуру.

Тирик қолган йўловчиларнинг гувоҳлик беришича, автобус жуда катта тезликда ҳаракатланган ва кутилмаганда бир неча бор ағдарилиб кетган. Ҳозирда ЙТҲ бўйича тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.
Умида Якубова

Теглар:ЙТҲ Брунди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!