...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун “Локомотив” ОЧЛдаги юришини бошлайди


12:01, 12.02.2018 Спорт
 2 194

“Локомотив” стадионида ўтказиладиган ўйин соат 16:00 да бошланади.

Бугун, 12 февраль куни Осиё чемпионлар лигасида янги мавсум старт олади.
 
Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва кубоги соҳиби Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси бугун турнирдаги илк ўйинини ўтказади.
 
Ушбу ўйинда “Локомотив” футболчиларига Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Ваҳда” жамоаси рақиблик қилади.
 
“Локомотив” стадионида ўтказиладиган ўйин соат 16:00 да бошланади.
 
ОЧЛ-2018. “B” гуруҳи. 1-тур
12 февраль. Тошкент. “Локомотив” стадиони. 16:00
“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Ал-Ваҳда” (БАА)
Бош ҳакам:  Тожо Минору (Япония)
Қанот ҳакамлари:  Очи Шинжи ҳамда Такаги Такуми (Япония).
Тўртинчи ҳакам:  Чоримурот Қурбонов (Туркманистон).
Ҳакамлар назоратчиси:  Иноят Масъуд (Эрон).
Учрашув комиссари:  Чан Ка Чунг (Гонг Конг).
 
Қаршининг “Насаф” жамоаси эса эртага Эронда “Персиполис” жамоасига қарши ўйин ўтказади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Локомотив Ал-Ваҳда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!