...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Бугун: Брюс Ли вафот этган кун


11:15, 20.07.2017 Бу қизиқ
 4 143

Янги компания “Bayer ische Motoren Werke” – қисқартирилган BMW номини олди.

Бугун 20 июль – йилнинг 201-куни. Йил якунига 164 кун қолди.

Байрамлар
 
Халқаро шахмат куни.
 
Халқаро торт куни.
 
Колумбия – Мустақиллик куни.
 
Воқеалар
 
1534 йил – Кембрижда дунёдаги илк нашриёт рўйхатдан ўтди.
 
1810 йил – Мустақил Колумбия давлати эълон қилинган кун.
 
1877 йил – Мультипликация тарихи бошланди.
 
1882 йил - А.Ф.Можайский самолёти синовдан ўтказилди.
 
1900 йил – Парижда Франциядаги илк метро линияси ишга тушди.
 
1917 йил – Янги компания “Bayer ische Motoren Werke” – қисқартирилган BMW номини олди.
 
1940 йил – “Billboard” – Американинг мусиқа йўналишидаги газетаси энг машхур қўшиқлар рўйхатини чоп этди.
 
1944 йил – Адольф Гитлернинг муваффақиятсизликка учраган куни.
 
1969 йил – “Аполлон-11” тарихда илк марта ойга учувчили қўнишни амалга оширди.
 
 1974 йил – Туркия Кипрга ҳужум қилди.
 
1976 йил – Марс сайёраси бўйича илк изланишлар олиб борилди.
 
Туғилганлар
 
1304 йил – Франческо Петрарка, италиялик шоир.
 
1850 йил – Георг Элиас Мюллер, немис файласуфи.
 
1890 йил – Жоржо Моранди, италиялик рассом.
 
1917 йил – Комилжон Отаниёзов, хонанда, созанда (тор), бастакор, Ўзбекистон, Туркманистон, Қорақалпоғистон халқ артисти.
 
1919 йил – Эдмунд Хиллари, янги зеландиялик изланувчи, илк бор Эверест чўққисини забт этган альпинист.
 
1926 йил – Георгий Зубков, халқаро журналист.
 
1938 йил – Натали Вуд, америкалик киноактриса.
 
1975 йил – Рэй Аллен, америкалик баскетболчи, олимпия чемпиони.
 
1984 йил – Оксана Почепа, россиялик хонанда ва актриса.
 
1988 йил – Жулианна Хаф, америкалик актриса, раққоса ва хонанда.
 
1994 йил – Майя Шибутани, америкалик фигурачи.
 
Вафот этганлар
 
1794 йил – Владимир Лукин, россиялик драматург.
 
1813 йил – Матвей Мудров, шифокор, Россия клиник мактабини ташкил этганлардан бири.
 
1816 йил – Гавриил Державин, россиялик шоир.
 
1927 йил – Фердинанд I,  Руминия қироли.
 
1945 йил – Поль Валери, француз шоири.
 
1973 йил – Брюс Ли, хитойлик кунг-фу устаси, актёр, режиссёр, жангари саҳналар постановкачиси. 
Нигина Ҳакимова

Теглар:Бугун шахмат BMW Франческо Петрарка Комилжон Отаниёзов Натали Вуд Брюс Ли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!