...
МЕНЮ
ONLINE TV

Буффон: 467 марта майдонга тушиб, дарвозасидан 347 та тўп олиб чиққан фахрий спортчи


17:15, 16.09.2017 Спорт
 2 207

39 ёшли дарвозабон кейинги фаолиятини “Ювентус”, Италия футбол федерацияси ёки ФИФА каби ташкилотларнинг бирида давом эттириши мумкин.

Туриннинг “Ювентус” клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон катта эҳтимол билан 2017/18 мавсумида футболдаги фаолиятини якунлайди.
 
Маълум бўлишича, 39 ёшли дарвозабон кейинги фаолиятини “Ювентус”, Италия футбол федерацияси ёки ФИФА каби ташкилотларнинг бирида давом эттириши мумкин.
 
Агар Буффон “Ювентус” клуби тизимида қоладиган бўлса, унда маслаҳатчи директор лавозимида иш бошлаши мумкин.
 
Италия футбол федерацияси эса фахрий дарвозабонга маъмурий лавозимни беришга тайёр.
 
ФИФА президенти Жанни Инфантино Буффонга футболни ривожлантириш бўйича маслаҳатчи лавозимини таклиф этишни режалаштирган.
 
Шунингдек, Буффон фаолиятини АҚШнинг MLS лигаси клубларининг бирида давом эттириши мумкин.
 
Тажрибали дарвозабоннинг хизматларига ҳозирда “Нью-Йорк Сити” клуби қизиқиш билдирмоқда.
 
Маълумот учун, Жанлуижжи Буффон 2001 йилдан бери фаолиятини “Ювентус” клубида давом эттириб келмоқда.
 
Маҳоратли дарвозабон “Ювентус”даги 16 йиллик фаолияти мобайнида 467 марта майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 347 та тўп олиб чиққан.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Жанлуижжи Буффон Ювентус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!