...
МЕНЮ
ONLINE TV

Болали уй – бозор: Бекалар, уй йиғиштиришдан безор бўлдингизми?


12:50, 28.05.2016 Бу қизиқ
 5 993

Фарзандларингизни ёшликдан сизга ёрдам беришларига ўргатинг. Бунинг йўли жуда осон.

Одатда болалар дунёни ўйинчоқлар ёрдамида англаб борадилар. Ранги, кўриниши, турли ёзувлари орқали у болаларга катта тажриба мактабини ўтайди. Албатта, бу жуда яхши. Аммо оилада бир нечта фарзанди бўлган аёлларнинг аксарияти боланинг ўзидан кейин ўйинчоқларини йиғишга ёрдам бермаслиги, бунга уларни ўргата олмаётганликларини айтишади. Агар фарзандингиз ўйинчоқларини йиғиб қўйишини истаётган бўлсангиз, бу борада бирозгина айёрлик қилишга тўғри келади. Ақлни ишлатиб болани ўзидан кейин ўйинчоқларни йиғиштиришга ўргатиш ва уйни саранжом сақлашга эришиш мумкин. Мутахассислар айни муаммони 4 усулда ечишни тавсия этишади.
 


1. Кичик одамларга кичик топшириқ

Болалар катталар каби уй ишларини тез ва тоза бажара олишмайди. Чунки уларнинг кучлари бизникидек эмас, биз саранжомлаш керак деб ҳисоблаган баъзи жойлар уларга кўринмаслиги мумкин. Шунинг учун фарзандингизга у бажара оладиган ишнигина буюринг. Фарзандингиз учун уйни йиғиштириш жараёни вазифадек эмас, ўйиндек туюлсин. Кичик ёшдаги болалар ўйинчоқларни махсус идишга солиб келиши ёки уларни жой-жойига тахлаши, ёстиқни каравотнинг устига қўйиши, ювиш лозим бўлган кийимларни ювиниш хонасига олиб бориши, дазмол қилиш вақтида ёнингизда туриб, кийимларни бирма-бир олиб бериб туриши мумкин. Болага бажара олмайдиган ва бундан ўзининг ҳам, сизнинг ҳам ҳафсалангиз пир бўлмайдиган юмушларни буюринг. Шу орқали болада онасига берган ёрдами учун фахр ва ўзига бўлган ишонч туйғусини шакллантира олишингиз мумкин.
 


2. Ҳаммаси ўз жойида

Болаларга олган барча нарсасини ўз жойига олиб бориб қўйишни ёшликдан ўргатиш зарур. Акс ҳолда уйнинг у томонини саранжомласангиз, бу томонидан яна эски ҳолига қайтаверади. Бундай мураккаб кўникмани ҳосил қилиш учун фарзандингиз олиши мумкин бўлган нарсалар турадиган жой ёки идишларга ичида нима борлигини  билдирувчи ёзувларни ёзиб чиқинг. Агар фарзандингиз ўқишни билмаса, идиш ичида нима борлигини билдирувчи ёпиштиргич (наклейка)лардан фойдаланишингиз ҳам мумкин. Аслида мана шу белгиларни фарзандингизнинг ўзи билан маслаҳатлашган ҳолда ёпиштириш ёки ёзиш лозим.
 


3. Йиғиштириш ўйини

Маълум вақтда уйнинг қайсидир бурчагини йиғиштириш бўйича фарзандингиз билан ўйин уюштиринг. Унга 1 дақиқада 10 та ўқинчоқни ўз жойига қўйиш, кўзингизни очиб-юмгунингизгача 5 та ўйинчоқни идишларига солиш каби топшириқларни беринг.
 
Болажонингизнинг бу иши учун уни албатта, бирор нарса билан рағбатлантиришни унутманг.
 


4. Ўз ўрнида бажарилган ишни нишонланг

Болангизга бирор юмуш буюришдан аввал, топшириқни ўз вақтида бажарса, уни совға кутаётганига шаъма қилинг ва уни қизиқтиринг. Фарзандингиз белгиланган маррадан сўнг, уни кутилмаган бир совға кутаётганига қизиқиб ҳам, сизга ёрдам беришни бошлайди. Аслида ҳар доим ҳам бундай қилиш нотўғри. Чунки бу ҳол доимий равишда такрорланаверса, болангиз буюрган юмушингизни бирор нарса эвазига қиладиган бўлиб қолади. Шу сабабли, бу усулни бошланғич нуқтада қўллаганингиз маъқул. 
Умида Якубова

Теглар:Болали уй Фарзанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!