...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТ 2030 йилгача дунёни ўзгартирадиган ривожланиш дастурини қабул қилди


11:54, 25.10.2016 Жамият
 2 596

Глобал муаммолар ва таҳдидларга жавобан БМТ бошчилигида давлатлар 2030 йилга қадар мўлжалланган ва дунёни тубдан ўзгартиришга қодир барқарор ривожланиш дастурини қабул қилдилар.

Пойтахтимизда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 71 йиллигига бағишланган анжуман ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги БМТ ваколатхонасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Унда БМТ номидан ташкилотнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Стефан Приснер сўзга чиқиб, БМТ энг аввало, тинчлик, тараққиёт, ижтимоий масалалар, хавфсизлик ва инсон ҳуқуқлари соҳаларида бош кўмакчи эканлигини таъкидлаб ўтди.
 
БМТга аъзо давлатлар бугунги глобал муаммолар ва таҳдидларга жавобан 2030 йилгача мўлжалланган дунёни ўзгартиришга қодир ривожланиш дастурини қабул қилдилар. Мазкур дастурда адолат ҳукм суриши, инсон ҳуқуқлари ва ўзаро гендер тенглиги ғоялари илгари сурилган. Дастур 17 та Барқарор ривожланиш мақсадлари ва уларга бириктирилган 169 та вазифани ўз ичига олади. Бу вазифалар асосий 3 тамойил – иқтисодий ўсиш, ижтимоий тараққиёт ва атроф-муҳит муҳофазаси масалаларини қамраб олган. Буларнинг бари аёллар ва ёшларнинг фаровонлигига, уларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлашга хизмат қилиши тайин.
 
БМТ томонидан 2016-2020 йилларга мўлжалланган Тараққиётга кўмак дастури тасдиқланган. Мазкур дастур доирасида Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш, таълим, иқтисодиёт, атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида 2 йиллик режаларни амалга оширишга киришган.
Дурдона Расулова

Теглар:БМТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар