...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бишкекдаги тўйдан қайтаётган ўзбек оиласи Қозоғистонда ЙТҲга учради


13:41, 22.05.2018 Жамият
 5 582

Жабрланувчилар Меркин тумани шифохонасига жойлаштирилган эди.

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ яна бир йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Жорий йилнинг 15 май куни Қозоғистоннинг Жамбул вилояти, Меркен районида қайд этилган ЙТҲ натижасида уч нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳар ҳил даражада жароҳатландилар. Улар Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида ўтказилган тўйдан қайтаётган оила бўлган. Жабрланувчилар Тошкент вилояти Зангиота туманида истиқомат қилган.
 
Жабрланувчилар Меркин тумани шифохонасига жойлаштирилган эди. 
 
Жабрланувчиларга Қозоғистонлик мутахасисслар томонидан  малакавий  тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг уларнинг аҳволи яҳши томонга ўзгариб кейинчалик Ўзбекистонда даволинишни давом эттириш имконияти туғилди.
 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қозоғистон Республикасидаги Ўзбекситон Республикаси элчихонаси билан ҳамкорлигида жорий йилнинг 19 май куни ушбу оила мувофақиятли она юртига қайтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
 
Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан ҳамкорликда олиб борилган тадбирлар натижасида жабрланган фуқаролар Тошкент вилояти “Ғишт кўприк” чегара назорат ўтказиш пункти орқали олиб келинди ва Тошкент шаҳридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига даволаниш учун ётқизилди.

Теглар:Қозоғистон Жамбул Қирғизистон Бишкек ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар