...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бир вақтнинг ўзида 4та ОТМ талабаси бўлиш мумкинми?


18:42, 22.08.2017 Жамият
 9 805

Қорақалпоғистонлик абитуриент бир нечта олийгоҳга ҳужжат топширган эди.

Саодат Садирбаева жорий йилда Тошкентдаги Турин, Вестминстер, ИНХА университетлари ва ТАТУга ўқишга кирди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар берди.
 
Саодат Садирбаева ҚДУ қошидаги 3-сонли академик лицейнинг математика-инглиз тили йўналишини тугатган.
 
У ўқишга кириш мақсадида бу йил Турин политехника университетининг Тошкент филиали, Тошкентдаги Вестминстер университети, Тошкент ИНХА университети ва Тошкент ахборот технологиялари университетига ҳужжат топширган эди. Имтиҳон жавоблари эълон қилингач, Саодатнинг ушбу олий ўқув юртларининг барчасига қабул қилингани маълум бўлди.
                                                      
Барчасини тарозига қўйиб, бироз мулоҳаза қилиб олгач, у ИНХА унивеситетида билим олишга қарор қилганлигини маълум қилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Саодат Садирбаева Турин политехника университети Westminster университети INHA университети ТАТУ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар