...
МЕНЮ
ONLINE TV

ТАТУ биринчилардан бўлиб ўқитишнинг кредит тизимига ўтди


12:51, 28.07.2018 Жамият
 4 025

Университетда кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
 
Қарорга мувофиқ, Тошкент ахборот технологиялари университетида ва унинг филиалларида 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ўқитишнинг кредит тизими жорий этилди.
 
Бундан кўзланган мақсад: ўқув жараёнига дунё олий ўқув юртларида кенг тарқалган ўқитишнинг кредит тизимини жорий қилиш орқали университетни жаҳоннинг нуфузли олий таълим муасссалари қаторига киришини таъминлашдир.
 
Ўқитишнинг кредит тизимининг асосий афзалликлари билан қуйида танишинг:
 
Академик мобиллик – талабанинг таълим жараёни даврида чет эл ўқув юртларида ёки ўзга таълим юртида таълим олиб сўнгра ўқишни давом эттира олиши;
 
Таълим сифатини юқори даражадалиги – ўқув жараёнида чет эл ўқув юртлари ва ташқи муассасалардан ўз соҳасини мукаммал ўзлаштирган мутахассисларни жалб этилиши;
 
Таълим жараёнини жадаллигини таъминлаш мақсадида чет эл олий таълим муассасалари амалиётидан келиб чиққан ҳолда, ўқув дастурларини ишлаб чиқилганлиги;
 
Талабалар истагидан келиб чиққан ҳолда, фан танлаш имкониятига эгалиги ва ҳаказолар.
 
Эслатиб ўтамиз, ўқитишнинг кредит тизимида талабанинг маълум ўқув курсини ўзлаштириш даражаси турли мезонлар асосида белгиланадиган маълум миқдордаги кредитлар суммасини йиғишига боғлиқ бўлади.
 
Йиғиладиган умумий кредитлар талабанинг дарслардаги фаол иштироки, муайян ўқув курси давомида олинган тест натижалари, илмий изланишлар, оғзаки ва ёзма имтиҳонлар, амалиёт натижалари асосида белгиланади.
 
Унивеситетда ўқитишнинг кредит тизимни тадбиқ қилиниши ҳозирги ўзгарувчан халқаро меҳнат бозорида рақиблаша оладиган олий тоифали мутахассисларни тайёрлаш ҳамда умумжаҳон олийгоҳлар рейтингида юқори 1000 таликка киришга имкон яратади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ТАТУ кредит тизими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар