...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Нонда ҳам, калишда ҳам, чак-чакда ҳам сигарет. Ўзбеклар яна шарманда қилди


14:38, 18.04.2018 Жамият
 16 819

Кўп миқдордаги тамаки маҳсулотлари божхона ходимлари томонидан олиб қолинган.

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Отатурк номли халқаро аэропортда Ўзбекистон фуқаролари яна ўзбеклар номиға доғ туширди.
 
Гап шундаки, ўзбекистонликлар мамлакат ҳудудига жомадонида 5 минг қути сигаретни олиб киришга уринганда, Отатурк аэропорти божхона ходимлари томонидан қўлга олинди.
 
Туркия оммавий ахборот воситалари тарқатган видеохабардан маълумки, ўзбекистонликлар ўзи билан “Kent”, “Pall Mall” савдо белгиси остида ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотларини олиб киришган.
 
Сигаретлар нон, чак-чак ширинлиги, калиш орасига яширилган. Кўп миқдордаги тамаки маҳсулотлари божхона ходимлари томонидан олиб қолинган.


 
Дарвоқе, видеодан маълумки, кўп миқдорда сигарет олиб ўтмоқчи бўлган фуқаролар аёллар бўлган.
 
Шу ўринда савол туғилади? Улар бунча сигаретни қандай қилиб Ўзбекистондаги аэропортдан олиб ўтган?

Маълумот ўрнида, ушбу воқеа 2017 йилнинг ноябрь ойида содир бўлган.

Теглар:Истанбул Отатурк аэропорти Сигарет 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар