...
МЕНЮ
ONLINE TV

Билл Гейтсдан муваффақиятга эришишнинг 5 сири


17:05, 24.11.2018 Бу қизиқ
 6 317

Дунёнинг энг бой инсонларидан бири Билл Гейтc оммага ўзининг муваффақиятга эришиш сирларини фош қилди.

Дунёга машҳур АҚШлик энг бой инсонлардан бири Билл Гейтc ҳамиша ўз муваффақиятининг сирларини бўлишиб келади. Унинг бойлиги бугунги кунда 96,5 млрд долларга баҳоланади.
 
Гейтcнинг фикрига кўра ҳар бир инсон ўзи учун қоидаларни яратиб олиши керак. Биз ҳозир сизга бу инсоннинг ҳаётидаги энг асосий 5 қоидасини келтириб ўтамиз. Бу қоидаларни миллиардер ўз ҳаётининг ажралмас қисми деб ҳисоблайди.
 
Биринчидан, инсон ҳамиша юморга бой бўлиши керак деб ҳисоблайди Билл Гейтc. Чунки ижтимоий ҳаётда ҳам,     реал ҳаётда ҳам бундай инсонлар ҳамиша илиқ кутиб олинади ва доим суҳбатдошлар тасаввурида вазиятни юмшатувчи инсон сифатида гавдаланади.
 
Иккинчидан, айтилган ишни ҳамиша ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилинг ва ҳеч қачон учрашувларга кечикманг. Гейтcнинг фикрига кўра, инсон айтилган вақтда ишни бажармаса, бошқаларда унга бўлган ишонч йўқолади ва уни ҳеч қачон тиклаб бўлмайди.
 
Учинчидан, дўст танлашда, одамларни ишга ёллашда имкони борича тўғри қарор чиқаришга ҳаракат қилинг.    Ҳеч қачон баландпарвоз гаплар билан кишини ўзига ром қилишга уринганлар билан яқин муносабатлар ўрнатманг.    Улар ўз иши битгунча сиз билан яқин бўлади, холос.
 
Тўртиничидан, Гейтcнинг тамойилларига кўра бировга қилдириш мумкин бўлган ишни ҳеч қачон инсон ўзи бажармаслиги керак. Бу фикрни у кўп бора ўз бизнесида исботлаб берган.
 
Бешинчидан, бировга иш буюраётган вақтда ҳамиша энг дангаса инсоннни танлаш лозим деб ўйлайди Билл.    Чунки ялқов инсон ҳамиша муаммонинг энг осон йўлини қидиради ва топади. Бундай инсонларнинг табиати шундай бўлади ва ақлли инсон бундай вазиятни ҳам ўз фойдасига ҳал қила олади. Охирги фикр қисман учинсининг давоми бўлиши мумкин дейди миллиардер.
 
Умид қиламизки юқорида айтиб ўтилган фикрлар ҳаётингизни яхши тарафга ўзгартириш учун хизмат қилади. Булар Биллнинг энг машҳур қоидаларидан 5 таси эди холос. Бундай стратегиялар унда анчайин бисёр.
 
Биз бу мақола орқали инсон ҳар қандай яшаш шароитида ҳам, ўз йўлини яратиб олиши зарурлиги ва ундан ҳеч қачон оғишмай ўз йўлида давом этиш энг муҳими экалигини сизга етқазмоқчи эдик.
Зафарбек Араббоев

Теглар:Билл Гейтc Муваффақият сирлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!