...
МЕНЮ
ONLINE TV

Билл Гейтс биологик терроризмнинг хавфидан огоҳлантирди


19:07, 20.02.2017 Олам
 2 636

Қурол ўрнида қўлланилиши кутилаётган вируслар чечак ёки грипп кўринишида бўлиши мумкин.

Microsoft асосчиси Билл Гейтс 18 февраль куни хавфсизлик бўйича Мюнхенда ўтказилган конференциядаги чиқиши вақтида инсоният яқин йилларда терроризмнинг янги турига дуч келиши ҳақида огоҳлантирди. Билл Гейстнинг нутқи “Business Insider” нашрида чоп этилди.

Билл Гейтснинг айтишича, биологик терроризм кўринишида намоён бўлувчи хавф одамларни қириш учун сунъий равишда тарқатиладиган вирусни назарда тутади. Қурол ўрнида қўлланилиши кутилаётган вируслар чечак ёки грипп кўринишида бўлиши мумкин.
 
“Бундай эпидемия орқали йилига камида 30 миллион киши қурбон бўлиши мумкин. Бу эса яқин 10-15 йил ичида рўй беради”,  дейди Билл Гейтс.
 
Билл Гейтс ўз нутқи давомида инсоният тарихида кузатилган ва катта йўқотишларга сабаб бўлган талафотлардан бирига тўхталиб ўтди. ХХ асрда рўй берган “испан” эпидемияси 50 миллиондан 100 миллионгача бўлган одамларнинг вафот этишига сабаб бўлган эди.
 
“Ўшанда гриппга ўхшаш бу вирусга даъво бўладиган вакциналар ишлаб чиқилмаганлиги сабаб қурбонлар сони ортиб кетган. Айни вақтда биотехнологиялар соҳасидаги ютуқлар орқали хавфли вируслар тарқалишининг олдини олиш мумкин”, дея қўшимча қилди Гейтс.
 
Билл Гейтс шу сабаб ҳам хавфли эпидемиялар тарқалишига қарши самарали вакциналар яратиш учун инвестиция ажратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Хавфли эпидемия иқлим ўзгариши ва ядро уруши билан боғлиқ бўлади.
 
Билл Гейтс ва рафиқаси Мелинда камбағал давлатларга турли касалликларга қарши вакцина етказиб бериш билан шуғулланувчи фондни бошқаришади. Бунинг учун улар ҳар йили миллиардлаб доллар маблағ сарфлайдилар.
Дурдона Расулова 

Теглар:Билл Гейтс Биологик терроризм Эпидемия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!