...
МЕНЮ
ONLINE TV

Билл Гейтс 4,6 миллиард АҚШ долларини хайрия қилди


11:22, 15.08.2017 Олам
 2 268

Хайрия маблағлари Биллнинг рафиқаси Мелинда Гейтс томонидан ташкил этилган хайрия жамғармасига ўтказилди.

Америкалик миллиардер, “Microsoft” компаниясининг собиқ раҳбари Билл Гейтс 2000 йилдан буён энг йирик ҳажмдаги хайрияни амалга оширди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
 
Хайрия миқдори 4,6 миллиард АҚШ долларига тенг бўлиб, асосий хайрия маблағи Биллнинг рафиқаси Мелинда Гейтс томонидан ташкил этилган хайрия жамғармасига ўтказилди. Хайриянинг қолган қисми қайси ташкилотга сарфлангани маълум қилинмаган.
 
Маълумотларга қараганда, Билл ва Мелинда Гейтслар 1994 йилдан буён жами 35 миллиард АҚШ доллари миқдорида хайрия қилишган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Билл Гейтс Хайрия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!