...
МЕНЮ
ONLINE TV

Берлинда отишма: бир киши ҳалок бўлди


09:39, 16.09.2017 Олам
 1 609

Отишма 3 кишининг яраланишига сабаб бўлди.

Берлин шаҳрининг Хоэншёнхаузен туманидаги тунги клуб олдида отишма содир бўлди. Юз берган ҳодиса оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Берлин полицияси хабар бермоқда.
 
“16 сентябрга ўтар кечаси Хоэншёнхаузендаги тунги клуб қаршисида отишма содир этилди. Воқеа сабаб уч киши яраланди ва бир киши ҳалок бўлди”, дейилади полиция хабарида.
 
Воқеа юзасидан ҳозирча бошқа тафсилотлар ошкор этилмаяпти.
 
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилни қарши олиш вақтида Туркиянинг Истанбул шаҳридаги “Reina” тунги клубида отишма содир бўлган эди. Ўшанда теракт сабаб 39 киши ҳаётдан кўз юмган эди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Берлин Отишма Истанбул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!