...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Германиядаги ўзбек ёшлари билан кўришди


08:23, 21.01.2019 Жамият
 6 056

Хабарингиз бор, кеча, 20 январь куни Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Германияга етиб борди. Германияда ўқиётган, илмий изланишлар олиб бораётган бир гуруҳ ўзбекистонлик ёшлар Берлин шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевни катта хурсандчилик билан кутиб олди.

Ўзбекистон делегацияси жойлашган қароргоҳ олдида самимий суҳбат бўлиб ўтди. Ўзбекистон раҳбари ватандошларимизнинг ўқиш ва ишлари, орзу-истаклари билан қизиқди.

“Ривожланган давлатлар барча соҳаларга илмий ёндашиб натижага эришган. Биз ҳам жуда катта изланишдамиз. Бутун ҳаракатларимиз дунё билан тенг бўлишга, халқимизга муносиб ҳаёт яратишга қаратилган. Ислоҳотларни сиздек илғор ёшлар билан бирга амалга оширамиз. Ҳамма ўрганган билим, “ноу-хау”ларингни Ўзбекистоннинг ҳар бир соҳаси интиқлик билан кутяпти. Қанча кўп билимли бўлсак, шунча қудратли бўламиз”, деди Шавкат Мирзиёев. 

Президент ёшларни ўқиш ва изланишларини муваффақиятли тугатиб, билим ва тажрибаларини мамлакат ривожига йўналтиришга таклиф этди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Берлин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар