...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бегона SMS-хабарларни ўқиш имконини берувчи сайтлар блокланади


16:08, 17.04.2017 Олам
 3 003

Блоклаш тўғрисидаги қарор Тюмен вилоятининг Ишим шаҳар суди ажрими асосида қабул қилинди.

Россияда бошқаларнинг SMS-хабарларини ўқиш имконини берувчи сайтлар блокланади. Бу ҳақда Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация соҳасида назорат бўйича федерал хизмати (“Роскомнадзор”) хабар берди.
 
Қайд этилишича, Россия Федерацияси Жиноят кодексида бошқаларнинг шахсий ҳаётига аралашиш, сирли ёзишмаларни ошкор этиш, телефондаги сўзлашувлар, почта, телеграф ёки бошқа хабарларни ўқиш, шунингдек, қонун билан ҳимоя қилинадиган компьютер маълумотларига рухсатсиз кириш учун жиноий жавобгарликка тортилиш белгиланган.
 
Блоклаш тўғрисидаги қарор Тюмен вилоятининг Ишим шаҳар суди ажрими асосида қабул қилинди. Интернет-провайдерлар тақиқланган маълумотларга киришни чеклаш ҳақида хабарномалар жўнатишни бошлади. 
Сумбула

Теглар:Тюмен вилояти Жиноят кодекси Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!