...
МЕНЮ
ONLINE TV

Барак Обаманинг интернетдаги хайрлашув сўзлари дунё миқёсида оммалашмоқда


10:15, 12.01.2017 Олам
 3 077

Барак Обама Twitter микроблоглар тизимида POTUS, яъни President of the United States тахаллуси орқали рўйхатдан ўтган.

10 январь куни АҚШ президенти сифатида сўнгги бора нутқ сўзлаган Барак Обама куни кеча ўзининг Twitter’даги расмий блоки орқали қолдирган твити интернет фойдаланувчилари орасида оммалашиб кетди.
 
Ўзига хос мазмундаги хайрлашув твити микроблокдаги бошқа мамлакатлар раҳбарлари қолдирган твитлар орасида энг кўп “лайк” босилган ва “тарқатилган” изоҳга айланди.
 
“Барчаси учун раҳмат. Менинг сўнгги илтимосим ҳамон биринчиси каби: Мен сизлардан ишонишингизни сўрайман – менинг ўзгартира оладиган қобилиятимга эмас, аксинча, ўзингизга”, дейилади Барак Обама қолдирган твитда.
 
11 январь куни ёзилган твит 714 мингдан ортиқ фойдаланувчи томонидан “қайта тарқатилган” ва 1,5 миллионга яқин фойдаланувчи “лайк” босган.
 
Барак Обама ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланувчи илк президент ҳисобланади. У Facebook орқали Ой уйдан туриб тўғридан-тўғри онлайн трансляция олиб боришни ва Youtube орқали фуқароларнинг саволларига жавоб йўллагашни бошлаган илк давлат раҳбари саналади.
 
Барак Обама Twitter микроблоглар тизимида POTUS, яъни President of the United States тахаллуси орқали рўйхатдан ўтган. 2015 йил май ойида мазкур саҳифа очилгач, илк 5 соат ичида унга миллиондан зиёд фойдаланувчи аъзо бўлган. Бу эса рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Айни вақтда президентнинг саҳифасига деярли 13,5 миллионга яқин фойдаланувчи аъзо.
Дурдона Расулова 

Теглар:Барак Обама Twitter 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!