...
МЕНЮ
ONLINE TV

Барак Обама қаерда?


11:55, 01.02.2017 Олам
 4 976

Хориж ОАВларида тарқалган суратлардаги Барак Обамани бундай кўринишда томоша қилиш ғайриоддий ҳолат.

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишель Обама айни вақтда Британиянинг Виргиния оролларида дам олаётганликлари аниқланди. Улар Virgin Group раҳбари Ричард Брэнсоннинг оролига тахминан бир ҳафта аввал келишган. Бу ҳақда “TMZ” портали хабар берди. Мазкур портал Оқ уй собиқ раҳбарининг Кариб оролларида дам олаётгани акс этган фотосуратларни чоп этди.
 
Хабарларда келтирилишича, гарчи Дональд Трампнинг иммиграция масаласидаги янги қарори танқидга учраётган бўлса-да, Барак Обама АҚШга қайтмоқчи эмас. Собиқ президент бу қарорга қарши чиққанларни қўллаб-қувватламоқда. “Аҳоли ўз конституцион ҳуқуқини талаб этяпти”, дейди Обама.
Дурдона Расулова 

Теглар:Барак Обама Мишель Обама Виргиния ороллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!