...
МЕНЮ
ONLINE TV

Барак Обама Трампни деб тўйга бормайдиган бўлди


10:28, 23.01.2018 Олам
 4 597

Қироллик Дональд Трампни нима сабабдан тўйга таклиф қилмаслигига изоҳ берди.

АҚШ президенти Дональд Трамп ва собиқ президент Барак Обама Буюк Британия шаҳзодаси Гарри ва Меган Марклнинг никоҳ тўйи учун таклифнома олишмайди.
 
АҚШнинг собиқ раҳбари шаҳзоданинг яқин дўсти бўлишига қарамасдан дипломатик можаро юзага келмаслиги туфайли тўйга келмайди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар бермоқда.
 
Дональд Трампнинг тўйга келмаслиги сабабли Обаманинг ҳам тантанада иштирок этиши ножоиз деб топилди.
 
Маълумотларга кўра, тўй маросими давлат даражасида эмас, фақат тор доирада, яъни дўстлар ва яқинлар учун ўтказилади. Шу сабаб ҳам Дональд Трамп маросимга таклиф этилмайди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Барак Обама Дональд Трамп Шаҳзода Гарри Буюк Британия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!