...
МЕНЮ
ONLINE TV

Барак Обама Кариб денгизи ҳавзасида дам олмоқда (видео)


14:19, 08.02.2017 Олам
 2 943

Икки муддатга Америка Қўшма Штатлари президентлигига сайланган Барак Обама ваколатлари тугугач турмуш ўртоғи билан дам олишга жўнаб кетди.

АҚШнинг 44-президенти Барак Обама ҳукуматни келгуси мамлакат раҳбарига топширгандан сўнг, рафиқаси Мишель Обама билан Кариб денгизи ҳавзасидаги мўжазгина Британиянинг Виржиния оролларида дам олиш учун саёҳатга отланди. Бу ҳақда CNN ахборот агентлиги хабар бермоқда.
 
Собиқ президент Барак Обама дўсти, Virgin компаниялар гуруҳи асосчиси Ричард Бренсон билан дам олишда тушган суратлари ва видеоси интернет тармоқларида пайдо бўлди. Суратда хушчақчақ кайфиятда кўринган Обама серфингда учишни машқ қилаётгани тасвирланган.
 
Сиёсатчи Вашингтонга қайтишдан аввал, мазкур орол эгаси Ричард Бренсон билан денгизда 100 метрга серфинг тахтасида сузишдан мусобақалашди. Натижада собиқ президент маҳоратлироқ бўлиб чиқди.
 
Ушбу воқеа манзаралари акс этган видео лавҳани Ричард Бренсон YouTube порталига жойлаштирган.
 
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Барак Обама Мишель Обама 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!