...
МЕНЮ
ONLINE TV

Айрим вилоятларда пахта теримчиларига кўпроқ ҳақ тўланади


19:15, 10.09.2018 Жамият
 7 812

Пахта майдонлари кўп аммо теримчилар етишмовчилиги бўлган вилоятларда кўпроқ даромад олиш мумкин.

Бу йил пахта йиғим-терим мавсумида яхшигина даромад олишни хоҳлайсизми. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳосил теримида иштирок этишни истовчи фуқароларни Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида пахта теришга таклиф қилади.
 
Аҳамиятлиси шундаки, ушбу вилоятларда пахта теримида иштирок этсангиз, бошқа ҳудудларга қараганда кўпроқ пул ишлаб олиш имконига эга бўласиз.
 
Негаки, мазкур вилоятларда 1 кг қўлда терилган пахта учун биринчи теримда 950 сўм, иккинчи теримда 1150 сўм ва учинчи теримда 1300 сўм ҳақ тўланади.
 
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг “2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Пахта-2018 Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар