...
МЕНЮ
ONLINE TV

Австрия чегараларида хавфсизлик кучайтирилди


17:30, 17.08.2017 Олам
 1 757

Австрия чегараларида 70 нафар ҳарбий мамлакат ҳудудларини ноқонуний мигрантлардан ҳимоя қилишга жалб этилди.

Австрия ҳукумати 70 нафар ҳарбий хизматчини мамлакат ҳудудларини ноқонуний мигрантлардан ҳимоя қилишга жалб этган.
 
Ҳарбий хизматчилар полиция ходимларига юк поездларини текширишда кўмаклашадилар. Бундан мақсад, юк поездларининг турли қисмларида ноқонуний мигрантларнинг яшириниб, Австрияга кириш ҳолатларининг олдини олишдан иборат.
 
Австрия Италия билан чегарадош ҳудудга 70 нафар ҳарбийни юборди. Бу ҳақда ҳудуд хавфсизлик бошқармаси бошлиғи журналистларга берган маълумотида айтиб ўтган.
 
Бошқарма бошлиғининг айтишича, ўтган июль ойида чегараларни яширин йўл билан, ноқонуний кесиб ўтувчи мигрантлар оқими кўпайган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Австрия Италия Ҳарбийлар Чегара 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!