...
МЕНЮ
ONLINE TV

Арманистондаги “Бахмал инқилоби” жиддий нуқтага етди


16:02, 30.04.2018 Олам
 3 046

Намойишчиларнинг истаклари амалга оширилмоқда.

Арманистонда янги сайланган Президент Армен Саркисян ва Парламентнинг собиқ Президент Серж Саргсянни Бош вазир этиб тайинлаш ҳақидаги қарорига қарши норозиликлар бошланганини маълум қилган эдик.
 
Жорий йилнинг 13 апрелидан 23 апрелгача бўлиб ўтган намойишлар натижасида Серж Саргсян арман мухолифати билан учрашишга ва вазифасидан истеъфо беришга мажбур бўлди.
 
Бироқ масала бу билан тугамади. Бугун 30 апрель куни Арманистон ҳукумати мухолифатининг “Елк” (“Чиқиш”) партияси мамлакат Бош вазирлиги лавозимига етакчи Никол Пашинян номзодини расман рўйхатдан ўтказишга эришди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
 
Шунингдек, хабарда “Елк” партияси ушбу масала юзасидан яна уч партия билан музокаралар ўтказилиши таъкидланган.
 
Мухолифат партия аъзоларидан бири қолган партияларни Пашинян номзодига овоз беришга ва уни қўллаб-қувватлашига чақирган.
 
Ўз навбатида, “Дашноқцутюн” партияси Пашинянни тўлиқ қўллашини маълум қилган.
 
Маълумот ўрнида, ҳозирда Арманистон Бош вазирлигига ягона номзод Никол Пашинян бўлиб турибди. Эртага, 1 май куни Парламент ушбу номзодни тасдиқлаши керак бўлади.
 
Мамлакат қонунчилигига кўра, Парламентдаги 105 нафар депутатнинг 53 нафари қўйилган номзод учун озов берса, у сайланган ҳисобланади.
Темур Назаров

Теглар:Арманистон Дашноқцутюн Бош вазир Пашинян 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!