...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШнинг хатоси 10 кишининг умрига зомин бўлди


16:32, 19.12.2015 Олам
 6 763

АҚШ террорчилар ўрнига Ироқ ҳарбийларига ҳужум қилди.

АҚШ ҳарбий қўмондонлиги террорчиларнинг таянч нуқтасини мўлжалга олишда янглишганини ва оқибатда Ироқ ҳарбийларининг умрига зомин бўлганлигини тан олди. Ироқнинг ал-Фаллужа шаҳри яқинида ўз хизматини олиб бораётган ироқлик 10 нафар ҳарбий АҚШ ҳаво кучларининг масъулиятсизлиги оқибатида ўқ ёмғири остида қолиб кетишди. Бу ҳақда ABC News ахборот бермоқда.

Шу муносабат билан, фожеа юзасидан батафсил текшириш ишлар олиб борилиши лозим. Халқаро коалиция ва Ироқ ҳукумати ўртасида душман нишонларини аниқлаш бўйича аввалдан келишувлар мавжуд эди. Биринчи навбатда, ушбу келишувларга риоя этилмаганини аниқлаш керак.
Ушбу ҳудуддаги ҳаво зарбалари Ироқ қўшинларининг қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун амалга оширилди. Ироқда ДАИШга қарши операция бошланганидан буён бундай хатоликлар содир этилмаган эди.

Спутник ахборот агентлигининг сўзларига кўра, бундан аввалроқ Ироқ Фаллужадаги ҳарбий ҳаракатлар учун АҚШдан ёрдам сўраган. Бироқ АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари ДАИШга қарши ҳужумни бошлашдан олдин Ироқ ҳарбийларининг жойлашган ҳудудларини аниқлашга уринмаган.
Адиз Аҳмедов

Теглар:АҚШ Ироқ ДАИШ Халқаро коалиция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Raxmonov
12:19 20.12.2015

Bu ish tasodif bo`lishi mumkin emas, hato bo`lishi ham mumkin emas shuncha yillik harbiy tayorgarlikka ega bo`lgan qo`mondonlar bunaqa hato qilishlari ajablantiradi kishini



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!