...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШга метеорит тушди


11:26, 18.05.2016 Олам
 4 558

Маҳаллий маъданшунослик музейи самодан тушган 1 килограмдан кам бўлмаган метеорит бўлагини топиб келтирган кишига 20 минг АҚШ доллари бермоқчи

Кеча, 18 май куни АҚШнинг Мэн штати ҳудудига унчалик катта бўлмаган метеорит бўлаклари тушган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Штатнинг минералогия музейи (Маҳаллий маъданшунослик музейи) самодан тушган 1 килограмдан кам бўлмаган метеорит бўлагини топиб келтирган кишига 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули эълон қилди.

Метеоритнинг қулашини 18 май, сешанба куни Нью-Йорк, Мэн, Вермонт, Нью-Гэмпшир ва Род-Айленд штатларида 400 нафар одам кузата олди, холос. Бундан ташқари, жисмнинг атмосферада қолдирган ёрқин изини Вермонт штатидаги Бэрлингтон халқаро аэропорти видеокамералари ҳам қайд қилган.

Вашингтондаги Ҳарбий-денгиз обсерваторияси ходими Жефф Честер ОАВ вакилларига ҳисоб-китобларга кўра, метеорит ўлчами бор-йўғи бир неча ўн сантиметрни ташкил қилишини айтган.

“Маъданшунослик музейи мутахассислари осмон жисми Мэн штатининг шимоли-ғарбидаги ўрмон ҳудудига тушганини тахмин қилмоқдалар, дея хабар бермоқда АР ахборот агентлиги.

Теглар:АҚШ Мэн штати Метеорит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!