...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ савдо урушида Хитойга жиддий зарба бериши мумкин


19:04, 20.07.2018 Олам
 3 321

Президент Трамп ўз интервьюсида йирик ҳажмдаги бож ҳақида гапирган.

АҚШ президенти Дональд Трамп миллий бозорни ҳимоялашга қаратилган божларни Хитойдан импорт қилинувчи барча маҳсулотларга жорий қилиши мумкин. бу ҳақда у CNBC телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.
 
Айни вақтда АҚШ ҳукумати Хитойга 34 миллиард долларга тенг бож киритган. Тез орада бу 50 миллиардга етказилади. Трамп божларни 500 миллиард долларга етказишгача боришини таъкидлаган телеканал мухбирига.
 
“Мен буни сиёсат сабаб қилмайман, шунчаки, бизнинг мамлакат учун бу энг тўғриси. Хитой кўп вақтдан бери бизга босим ўтказиб келади”, деб таъкидлаган АҚШ президенти.
 
Унинг сўзларига кўра, расмий Вашингтон расмий Пекинга нисбатан бир қатор устунликларга эга, хусусан, савдо ва монетар сиёсатда ва Трамп бундан фойдаланишга тайёр.
 
“Мен улар қўрқишини истамайман, фақатгина ўзларини яхши тутсинлар етарли. Менга Хитой етакчиси жуда ёқади, бироқ бу адолатсизлик”, деб қайд этган Трамп.
 
Маълумотга кўра, 2017 йилда АҚШнинг Хитойдан имопрт қилган товари 505,5 миллиардга тенг бўлган. Трампнинг сўзларига эътибор қаратсак, президент Хитойдан импорт қилинувчи деярли барча маҳсулотга бож жорий қилади.
 
Ўз навбатида Хитой бунга аналогик жавоб қайтара олмайди. Негаки Хитой АҚШдан бор йўғи 129,9 миллиард долларга тенг маҳсулот импорт қилади.
 
Эслатиб ўтамиз, Хитой ва АҚШ савдо урушида бир-бирига илк зарбларни берган эди. Улар 50 миллард долларга тенг маҳсулотларга бож жорий қилган эдилар.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Савдо уруши АҚШ-Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!