...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ мутлақ сўз соҳибими? Савдо уруши Хитой иқтисодига зарар келтира бошлади


10:30, 19.10.2018 Олам
 5 353

2018 йил бошида АҚШ ва Хитой ўртасида савдо можаролари бошланганди.

АҚШ билан савдо уруши сабаб 2018 йил III чоракда Хитой ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръати 6,5 фоизгача пасайди. Аммо ёмони олдинда. IV чоракда бу кўрсаткич янада паст бўлиши кутиляпти.
 
Дастлабки ҳисоб-китоб маълумотларига кўра, Хитой ЯИМ ўсиши 2018 йил I чоракда 6,8 фоизни, II чоракда 6,7 фоизни, III чоракда 6,5 фоизни ташкил қилган.
 
Bloomberg маълумотларига кўра, таҳлилчилар III чоракда Хитой ЯИМ ўсиш суръати 6,7 фоиздан 6,6 фоизга камайишини таҳмин қилган.
 
Хитой Ҳукумати 2018 йил учун 6,5 фоиз ўсишни мақсад қилган. Хитой ЯИМ 2017 йил якунларига кўра, 6,9 фоизга, 2016 йилда эса 6,7 фоизга ўсганди. Воқеалр ривожи мамлакатнинг бу йил ўзи учун қўйган мақсадига етишини қийинлаштиряпти.
 
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил бошида АҚШ ва Хитой ўртасида савдо можаролари бошланганди. Март ойи бошида эса АҚШ президенти Дональд Трамп импорт қилинаётган алюмин ва пўлат учун қўшимча бож жорий қилди. Июль ойида бож тўғрисидаги қарорлар кучга кирди. Хитой ва АҚШ бир-бирига дастлабки иқтисодий зарбаларни берди ва савдо уруши бошланди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-Хитой Савдо уруши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!