...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимига 12 миллион доллар инвестиция киритади


20:29, 08.06.2018 Жамият
 1 933

Адлия вазирлиги ҳамда АҚШнинг USAID халқаро ривожлантириш агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандум имзоланди.

Бугун, 8 июнь куни Ўзбекистонда қонун устуворлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш борасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда АҚШнинг USAID халқаро ривожлантириш агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандум имзоланди.
 
Меморандумга кўра, 3 йил давомида 12 миллион АҚШ доллари ажратилиши қайд этилган. Бу пуллар Ўзбекистонда қонунчилик, юридик кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ривожланишига ҳуқуқий замин яратишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.
 
Меморандум янги, ўзаро манфаатли дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқишга туртки бўлиб, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон Республкасини қўллаб-қувватлашга асос бўлади.
 
Маълумот ўрнида, ушбу ҳужжатнинг мақсади Ҳаракатлар стратегиясининг “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш” йўналишини амалга оширишда Ўзбекистон Республкасини қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Адлия вазирлиги USAID 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар