...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Ироқ курдлари мустақил бўлишини хоҳламайди


10:15, 16.09.2017 Олам
 1 706

АҚШ томони минтақадаги хавфсизликни таъминлашда бу ҳолат вазиятни издан чиқаришга олиб келиши мумкинлигини иддао қилган.

АҚШ ҳукумати шу йилнинг 25 сентябрь куни Ироқ Курдистони мухтор вилояти ўтказиладиган мустақиллик референдумини маъқулламайди ва уни бекор қилиш керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда “Washingtonexaminer” хабар берди.

Оқ Уй Матбуот котиби Сара Сандерс бу масалга доир баёнот берди. АҚШ Ироқ Курдистони мухтор вилоятининг мустақиллик референдумини қўллаб-қувватламайди.

АҚШ томони минтақадаги хавфсизликни таъминлашда бу ҳолат вазиятни издан чиқаришга олиб келиши мумкинлигини иддао қилган.

Референдумни бекор қилиш зарур ва шарт деб қўшимча қилган.
 
Ироқ Курдистони мухтор вилояти раҳбари Масуд Барзоний раҳбарлигидаги Ироқ курдлари мустақил давлат тузиш мақсадида 25 сентябрда референдум ўтказади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ироқ ҳукумати бу ҳаракатларни мамлакат конституциясига зид деб ҳисоблайди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:АҚШ Курдистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!