...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Эрон билан келиша оладими?


10:08, 20.09.2018 Олам
 2 488

Эрон бу келишув бўйича ўз жавобини ҳали маьлум қилгани йўқ

АҚШ Эрон билан Теҳрон баллистик ракета дастури бўйича шартнома имзолаш ниятида. Бу ҳақда 19 сентябрь куни АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили маьлум қилди. АҚШ ой охирида бўлиб ўтадиган БМТ учрашувларида бу масалани ижобий ҳал қилиш истагида.
 
Дональд Трамп Теҳрон ва ядровий  мамлакатлар ўртасидаги келишувни бузгани сабаб, Эрон 2018 йил бошидан бери АҚШ ташаббус билан чиққан ҳар қандай музокараларни рад этиб келаётган эди.
 
Оқ уй расмийларининг хабар беришича, бу галги музокаралар ҳар қанчонгидан ҳам бошқача бўлади ва албатта, шартнома имзоланади. Бу шартномада, шунингдек, Сурия ҳамда Ямандан Эрон қўшинларини олиб чиқиб кетиши кўзда тутилгани айтилмоқда.
 
“Агар биз Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорлик бўлишини истасак, биринчи ўринда Эрон билан келишиш зарур”, дея айтади АҚШ расмийларидан бири  Бриан Хук
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:АҚШ Эрон Теҳрон Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!