...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Тошкентдаги МТМлардан бирида илдиз отиб, кўкарган ўғрилик ва коррупция фош қилинди


10:30, 20.09.2018 Жамият
 15 166

Болалар боғчасида ўтказилган текширувда бир қанча қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган.

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 197-Мактабгача таълим муассасида (МТМ) бир банка бўёқ келтириш талаб қилинганини текширув учун аудит (холис текширув) ўтказилди. Ва бутунлай бошқа яширин ишлар фош қилинди.

Мактабгача таълим вазирлиги (МТВ) аудитларини боғча мудираси кабинетида ўзини методист деб таништирган аёл қарши олган. Аммо ҳужжатларини тақдим қила олмагач МТМ мудирасининг онаси эканини тан олган. Текширув давомида муқаддам судланган бу аёл муассасасининг барча пул оқимини бошқариши маълум бўлган.

Ўтказилган текширув ўғрилик ва коррупциянинг кенг қулоч ёзганини ошкор қилган. Узоқ йиллар дахлсизлик ва жазоланмасликка ўрганган мудиранинг онаси жисмоний жазолаш билан таҳдид қилиб, МТВ аудитларига маълумотларни беришни тақиқлаган.

Текширув куни менюга кўра, омбордан 56,2 килограмм гўшт олинган, аммо қозонларгача етиб бора олмаган. Қоғоздаги маҳсулот ўрнига текширувчилар ошхонада кеча қайнатилган 8,98 килограмм гўштни топишган. Болалар янги маҳсулотлардан тайёрланган овқатни истеъмол қилишлари керак, кечаги ярим тайёр маҳсулотдан фойдаланиш тақиқланган.

Охир-оқибат ҳар куни тарбияланувчиларга берилиши керак бўлган гўштнинг ярмини мудиранинг онаси олиб кетгани аниқланган.

МТВ аудитлари текширувларга намойиш учун сақланувчи “навбатчи гўшт”ни аниқлаганлар. Муассаса шаффоф текширувдан ўтишини пайқагач, МТМ ходимлари эски, навбатчи гўштни ахлатга ташлаганлар ва далилларни яшириш учун “Махсустранс” чақирганлар.

2018 йил январь ойидан бери ота-оналар 197-МТМга 180 мингдан 280 минггача пул тўлаб келганлар. Ваҳоланки, амалдаги тарифларга кўра, боғча пули 155 мингга тенг. Ҳар бир бола учун ҳар ой қўшимча “полдник” ва МТМ фонди сифатида 25 минг тўлаб келганлар. Бундай “полдник”ларнинг сифати ва умуман мавжудлиги эса сўроқ остида.

Қонун билан белгилаб қўйилмаган ҳар қандай тўлов кассага келиб тушмаган. 197-МТМнинг яна бир ноқонуний даромад манбаи 3 та тижорат гуруҳлари бўлган. Улардаги ҳар бир тарбияланувчи учун 125 минг тўлаб келинган. Бундай гуруҳлардан келган ўртача ойлик фойда 10 миллион сўмга тенг бўлган.

Текширув куни яна бир ҳолат аниқланган. Боғчада 12 нафар йўлланмасиз тарбияланувчи борлиги маълум бўлган. МТМ ходимлари текширув вақтида ҳисобда йўқ болаларни қулф осилган омборга яшириб қўйишган. Бу болаларнинг ота-оналари тўловни нақд пулда амалга оширган.

Вазирлик 197-МТМда кадрлар етишмовчилиги билан бирга жамоада “ўлик жон”ларни аниқлаган. Тарбиячи, медсестра ва тозаловчи сифатида расмийлаштирилган одамлар амалда ушбу муассасада ишламайди. Баъзи гуруҳлар эса тарбиячисиз бошқарилган. Улар педагогик маълумотга эга бўлмаган ва болаларга таълим-тарбия беришни ташкил қила олиш имкониятига эга бўлмаган тарбиячи ёрдамчилари назоратида бўлган. Бундай “ўлик жон”лар ортидан 2015-2018 йиллар давомида 61 миллион сўм пул талон-торож қилинган.

Текширувдан сўнг 197-МТМ мудираси лавозимидан олинган. Бироқ телефон орқали бўлаётган кўплаб таҳдидлар сабаб янги одамлар бу муассасада узоқ қололмаяпти. Айни вақтда мудира вазифасини бажарувчи лавозимидан 3 киши бош тортган.

Текширув материаллари туман ва Бош прокуратурага берилаши таъкидланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълим муассасаси Ўғрилик коррупция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар