...
МЕНЮ
ONLINE TV

АПЛ: 5-турнинг муросасиз жанглари


12:19, 17.09.2018 Спорт
 1 719

5-турнинг сўнгги учрашуви Тошкент вақти билан 18 сентябрга ўтар кечаси “Соутгемптон” ва “Брайтон” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Хабарингиз бор, 15-16 сентябрь кунлари Англия премер-лигаси 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди ва мухлислар 9 та қизғин учрашувлар гувоҳига айланди. 5-тур ўйинлари ҳам марказий ўйин, “Тоттенҳем” ва “Ливерпул” жамоалари ўртасидаги баҳс билан бошланди. Чемпионлик учун шаҳдам қадамларни бошлаб юборган Клопп шогирдлари бу сафар Лондонда меҳмон бўлди ва “шпорлар”ни 1:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. “Ливерпул” жамоасидан голларни Жоржинё Вейналду ҳамда Роберто Фирмино урган бўлса, лондонликлардан эса ягона гол муаллифи Эрик Ламела бўлди.
 


“Челси” ҳам янги мураббий Маурицио Сарри бошчилигида ажойиб старт олди ва йўқотишларсиз келмоқда. Ўз уйида “Кардифф  Сити”ни қабул қилиб, йирик 4:1 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштирди. Пойтахтликлардан  Азар хет-трикка эришган бўлса, Виллиам ҳам таблога ўз номини ёзиб қўйди. Меҳмонлардан эса Бамба ўз ҳисобига битта гол қайд этди.
 


Лондоннинг яна бир жамоаси “Арсенал” “Сент-Жеймс Парк”да “Нюкасл” меҳмони бўлди ва Гранит Жака ҳамда Месут Ўзилнинг голлари эвазига 1:2 ҳисобидаги ғалабага эришди ва қийинчилик билан бошланган ўйинлардан сўнг, янги мураббий Эмери бошчилигида “Арсенал” 3-ғалабасини нишонлади.
 
Ўтган мавсум чемпиони “Манчестер Сити” ўз майдонида дебютант “Фулҳем”ни қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобини қайд этди. Голлар Лерой Сане, Давид Силва ҳамда Рахим Стерлинг томонидан урилди.
 


Кечанинг яна бир қизғин баҳсида “Уотфорд” эртаги якунланди. Кетма-кет 4 ғалабани расмийлаштирган “Уотфорд” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед” ни меҳмон қилди ва 1:2 ҳисобидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. “Қизил иблислар”дан Лукаку ҳамда Смоллинг ўз таблосига биттадан гол ёзиб қўйган бўлса, мезбонлардан Грей гол уришга муваффақ бўлди.
 
Якшанба оқшомида бўлиб ўтган баҳслар ҳам қизғин кечди. “Вулверхемптон” ўтган мавсум кашфиёти бўлган “Бернли”ни ўз уйида меҳмон қилди. Баҳс тақдирини 61-дақиқада “Бўрилар” ижрочиси Хименес томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди.
 


Турнинг яна бир марказий ўйинларидан бири “Эвертон” ҳамда “Вест Хем” ўртасидаги учрашув бўлди. Ёзги трансферлар ойнасида АПЛ жамоалари ичида энг фаоллардан бўлган “Вест Хем” ва ниҳоят мавсумдаги илк ғалабасига эришди. Украиналик Андрей Ярмоленконинг дубли лондонликларга 3 очкони тақдим этди, ҳисоб 1:3.
 
5-турнинг сўнгги учрашуви Тошкент вақти билан 18 сентябрга ўтар кечаси “Соутгемптон” ва “Брайтон” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
 
Англия премер-лигаси 5-тур ўйинлари
15 сентябрь, шанба
 
“Тоттенҳем”—“Ливерпул” 1:2
Голлар: 0:1 – 39 Вейналдум, 0:2 – 54 Фирмино, 1:2 - 90+3 Ламела.
 
“Нюкасл”—“Арсенал” 1:2
Голлар: 0:1 – 49 Жака, 0:2 – 58 Ўзил, 1:2 – 90 Кларк.
 
“Челси”—“Кардифф Сити” 4:1
Голлар: 0:1 – 16 Бамба, 1:1 – 37 Азар, 2:1 – 44 Азар, 3:1 – 80, пеналти Азар, 4:1 – 83 Виллиан.
 
“Манчестер Сити”—“Фулҳем” 3:0
Голлар: 1:0 – 2 Сане, 2:0 – 21 Силва, 3:0 – 47 Стерлинг.
 
“Борнмут”—“Лестер” 4:2
Голлар: 1:0 – 19 Фрейзер, 2:0 – 37 Фрейзер, 3:0 – 41, пеналти Кинг, 4:0 – 81 Смит, 4:1 – 88, пеналти Меддисон, 4:2 – 89 Олбрайтон.
 
“Ҳаддерсфилд”—“Кристал Пелас” 0:1
Гол: 0:1 – 38 Заа.
 
“Уотфорд”—“Манчестер Юнайтед” 1:2
Голлар: 0:1 – 35 Лукаку, 0:2 – 38 Смоллинг, 1:2 – 65 Грей.
 
16 сентябрь, якшанба
 
“Вулверхемптон”—“Бернли” 1:0
Гол: 1:0 – 61 Хименес.
 
“Eвертон”—“Вест Хем” 1:3
Голлар: 0:1 – 11 Ярмоленко, 0:2 – 31 Ярмоленко, 1:2 – 45 Сигурдссон, 1:3 – 61 Арнаутович
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:АПЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 635

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!