...
МЕНЮ
ONLINE TV

Анжелина Жоли Брэд Питт билан ажрашишга расман ариза берди


10:47, 21.09.2016 Кино
 5 317

Анжи Питтнинг болалар тарбиясдаги баъзи одатлари, ҳаракатларини қабул қила олмаган. У ажримдан сўнг, болаларни ўз қармоғида олиб қолмоқчи. Алиментга эса эҳтиёжи йўқ.

Бир неча кун аввал, чет эл оммавий ахборот воситалари орқали Брэд Питтнинг Жоли билан ажрашганидан сўнг Хорватияда яшаш учун уй излаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Табиийки, айни хабарни омма Голливуднинг машҳур икки жуфтлиги устидан ўйлаб топилган яна бир ёлғон хабар, деб қабул қилганди.
 
Афсуслар бўсинки, кеча, 20 сентябрь куни Анжелина Жоли расман Брэд Питт билан ажрашишга ариза бергани ҳақида маълумот берди. Аслини олганда, уларнинг муносабатларига кўп йиллар бўлган. Турмуш қурганларига  эса 2 йил тўлган эди. Улар шу бугунгача олти фарзандни вояга етказиб келишаётган эди. Болаларнинг учтасини Жолининг ўзи дунёга келтирди, қолганларини асраб олишган эди.
 


Ҳозирча ажрим сабаблари ҳақида маълумот берилмаяпти. Баъзи маълумотларга кўра, Жоли Питтнинг болалар тарбиясидаги баъзи одатлари, ҳаракатларини қабул қила олмаган. Жоли болаларнинг барчасини ўз қарамоғига олиш истагида эканини айтмоқда. Шу билан бирга, Питтдан ҳеч қандай моддий ёрдам олмаслигини, алиментга ҳам эҳтиёж йўқлигини маълум қилган. Фикримизча, 52 ёшни қаршилаган Брэд Питтнинг бунга кўниши амри маҳол бўлса керак.
 
Маълумотларга кўра, Жоли ва Питтнинг ажримларига тегишли барча тадбирларда Лора Вассер ёрдам беради. Лора Вассер кўплаб Голливуд юлдузларининг ажрим жараёнида иштирок этган ва уларнинг муаммосиз, бир-бири билан дўстона муносабатларда қолган ҳолда ажрашишларига ёрдам бера олган.
 
Ўтган ойда Жоли ва Питтнинг муносабатлари ўша-ўша экани ҳақидаги маълумотлар тарқалганида, кўплаб нашрлар “Жуфтлик муҳаббатлари яшашини исташаяпти, ҳолос, бироқ бу узоққа бормайди”, деган фикрни билдиришган эди.  
Умида Якубова

Теглар:Анжелина Жоли Брэд Питт Ажрим Оила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!