...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ана халос! Банкоматлар пулни нақдлаштириш учун фоиз олишни бошлади


14:19, 14.09.2017 Жамият
 8 528

Аввалроқ тижорат банклари томонидан Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида банкоматлар ўрнатилган эди. Улардан фақатгина Халқ банки комиссия тўловини жорий этди.

Бугун, 14 сентябрь куни ЎзЭОАВМА залида Марказий банк томонидан валюта масалаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилган эди.
 
Унда валюта-конвертация масалаларига доир турли масалалар кўтарилди.
 
Марказий Банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметовнинг маълумотига кўра, 12 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳри бўйлаб ўрнатилган банкоматлардан миллий валютани нақдлаштирганда 1 фоиз миқдорида комиссион тўлов ушлаб қолинади.
 
Ушбу тартиб кейинчалик барча банкоматлар учун қўлланилади.
 
Аввалроқ тижорат банклари томонидан Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида банкоматлар ўрнатилган эди. Улардан фақатгина Халқ банки комиссия тўловини жорий этди.
 
Экспертларнинг фикрига кўра, комиссия тўлови ҳақидаги хабарлар истеъмолчилар томонидан илиқ кутил олинмаган.
 
Банкоматлардан нақд пул ечиш учун комиссия тўлови банк ҳаражатларини қоплаш учун ўрнатилган (ҳаражатлар банкоматни сотиб олиш, унинг амортизацияси, мулк солиғи, ижара ҳақи, электр энергияси ва қоғоз харажати).
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Валюта Банкомат Марказий Банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 513

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар