...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ана бўлмаса! Битта тўйга битта санъаткор хизмат қилади


16:26, 15.03.2018 Жамият
 13 393

Санъаткорларнинг хизмат кўрсатиши қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади.

Хабар қилинганидек, “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қарори лойиҳаси бугун, 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
Қарор лойиҳаси иловаси – “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра:


 
- тўйхона, кафе ва ресторанларда 50 киши ва ундан ортиқ шахслар иштирокида ўтказиладиган оилавий тадбирлар учун тадбир ўтказувчи шахс ва тўйхона, кафе ва ресторан раҳбари ўртасида шартнома тузилади;
 
- оилавий тадбирларда санъаткорларнинг (хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, сўз устаси, фотограф ва бошқалар) хизмат кўрсатиши қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади;
 
- оилавий тадбирларда бир нафардан ортиқ санъаткорнинг (гуруҳнинг) иштирок этиши (хизмат кўрсатиши) ман этилиши кўзда тутилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, қарор лойиҳаси ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.
Фирдавс БЕК

Теглар:Тўй санъаткор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар