...
МЕНЮ
ONLINE TV

Амитабҳ Баччаннинг ўлими ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди


12:14, 02.03.2016 Кино
 5 668

Аввалги сафар уни автоҳалокат туфайли вафот этди дейишганди, бу сафар эса оғир касаллик туфайли ўлди, деган маълумотлар тарқалмоқда.

Сўнгги вақтларда интернет-нашрлар, ижтимоий тармоқлар ва Telegram, Whatsapp каби мессенжерларда таниқли шахслар, машҳур санъаткорлар, шоу-бизнес оламининг кўзга кўринган вакиллари ҳақидаги маълумотлар, айниқса, ёлғон хабарлар яшин тезлигида тарқалишига ўрганиб қолдик. Омма фикрига кўра, маълум интернет нашрлари, ижтимоий тармоқлардаги каналлар бу билан ўз рейтингларини оширмоқчи бўлишади. Ёлғон, аммо савол кўринишидаги маълумотларни тарқатиш оммани жалб қилиш, шуҳрат топишнинг энг осон усули. Бироқ инсон тақдиричи? Ёлғон хабарни тарқатишга бўлган жавобгарликчи?

Бугун эрта тонгдан Telegram мессенжеридаги айрим каналларда болливуднинг таниқли актёри Амитабҳ Баччаннинг вафот этгани билан боғлиқ хабарлар тарқалди. Хабарда актёрнинг хасталикка чалингани ва вафот этгани айтилади ва Баччаннинг шифохонада ётган сурати илова қилинади. Бу хабар актёрнинг ўзбекистонлик мухлисларини хавотирга солмай қўймади, албатта. Тинимсиз қўнғироқлар сабаб бунга аниқлик киритишга ҳаракат қилдик. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Абитабх Баччан ҳақида тарқалган хабарлар ёлғон. Болливуд олами ОАВларининг маълум қилишича актёрнинг саломатлиги жойида.

Болливуд ҳаётидан ҳикоя қилувчи чет эл нашрларида бу ҳақда бирор бир маълумот бор ёки йўқлигини текшириб кўриб, бунинг ёлғон эканига яна бир бор амин бўлдик. Сурат фотошопнинг “ҳосиласи”.

Бироқ Амитабх Баччаннинг ўлими ҳақидаги бу хабар биричиси эмас. 2012 йили ҳам унинг Мумбайда автоҳалокат туфайли вафот этгани ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалганди. Ўшанда актёрнинг мухлислари бундай маълумотларни тарқатган нашрларни қоралаб чиқишган.

2013 ва 2014 йилларда ҳам шунга ўхшаш маълумот тарқалганди.

Маълумот учун, Болливуд қироли, тирик афсона Амитабҳ Баччан 1942 йилнинг 11 октябрида Оллоҳободда дунёга келган. У актёр, сиёсатчи, продюсер, телебошловчи сифатида ўз юрти ва дунё мамлакатлари орасида миллионлаб мухлисларига эга. Рафиқаси актриса Жая Бхатури билан 1973 йил турмуш қурган. 1974 йил қизи Швета, икки йил ўтиб 1976 йили эса актёр Абхишек Баччан дунёга келган.
Умида Якубова

Теглар:Амитабҳ Баччан Болливуд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Салмон Хон қамалди!

17:39, 05.04.2018 22 132

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!