...
МЕНЮ
ONLINE TV

Америкалик фуқаро лотереядан 430 миллион АҚШ доллари ютиб олди


18:49, 10.05.2016 Олам
 3 037

Фуқаро ўз ютуғини олиб кетгани йўқ.

АҚШнинг Нью-Жерси штатида истиқомат қилувчи шахс Powerball номли лотереяни ўйнаб, ютуқ сифатида 429,6 миллион АҚШ доллари ютиб олди. “Novostivmire.com”нинг ёзишича, ҳозирга қадар ютуқ эгаси пулларини олиб кетиш учун мурожаат қилмаган.
 
Бу АҚШ тарихида лотореядан энг катта ютуқ чиққан тўққизинчи ҳолат саналади. Бундан аввал 1,6 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги жекпот 2016 йилнинг январь ойида чиққанди ва ушбу ютуқ уч киши ўртасида бўлинганди.
 
Маълумот учун, Powerball лотереясидаги рақамлар комбинациясини топиш ҳолати 292 миллионга биттани ташкил этади.
Умида Якубова

Теглар:Лотерея Нью-Жерси АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!