...
МЕНЮ
ONLINE TV

Америка мусулмонлари Исломофобияга қарши


14:02, 17.12.2015 Олам
 3 004

АҚШда мусулмонларни ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли тадбирлар кўпайиб бормоқда. Шундай тадбирлардан бири яқинда Лос-Анжелесда ўтказилди.

Лос-Анжелеснинг Бирлашган мусулмон мотоциклчилари уюшмаси (United Muslim Bikers – UMMA) маҳаллий аҳолини Исломофобияга нисбатан кескин муносабатлар билдирмасликка даъват қилмоқда. UMMA аъзолари бошқа шаҳарлар аҳолиси билан ижобий муносабатлар ўрнатишга ва қийинчиликка тушиб қолганларга қўлдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда. UMMA етакчиси Ал-Ҳаж Юсуф Муҳаммаднинг сўзларига кўра, айрим мотоциклчилар гуруҳи ножўя хатти-ҳаракатлари билан тилга тушишган. Лекин UMMA уларнинг тескариси. “Биз гиёҳванд моддалар, спиртли ичимликлар истеъмол қилмаймиз, биз фақат ўз тамойилларимизга амал қиламиз”, – дейди у.

“Мусулмонмисиз ёки йўқ, бунинг аҳамияти катта эмас. Ҳамма бир-бирига ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилиши лозим. Биз одамларга ўзимизнинг муносабатимизни ижобий томондан кўрсатишга интиламиз”, – дейди Юсуф Муҳаммад.

UMMA ўзининг ислом динига хос безаклар расми туширилган тимсоллари билан машҳур. Ўзининг ислом оламига тегишли эканини намойиш этиш учун улар саккиз қиррали юлдуз тасвири ичида Каъба расми туширилган яшил рангли нишонларни тақиб юришади. Муҳаммаднинг айтишича, жамоанинг мақсади инсонларга ислом динининг ҳақиқий гўзаллигини бўрттирмасдан, борича кўрсатиб беришдан иборатдир.
Адиз Аҳмедов

Теглар:UMMA Исломофобия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


ДАИШ - даюс деганими?

09:33, 11.12.2015 7 215

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!