...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жавоб беринг, жаноб Путин!


14:09, 17.12.2015 Олам
 6 158

Владимир Путиннинг йиллик матбуот анжумани “Первый канал”, “Россия”, “Россия-24” телеканаллари орқали жонли намойиш этилади.

Бугун Владимир Путиннинг анъанвий матбуот анжумани ўн биринчи марта ўтказилади. Ушбу анжуманда 1400 га яқин маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари қатнашади. Тадбир жонли эфирда бир неча телеканаллар, жумладан, “Первый канал”, “Россия”, “Россия-24” орқали ёритиб борилади. Президент билан учрашув Мосвквадаги Халқаро савдо-сотиқ марказида бўлиб ўтяпти. Конференцияда журналистлар ўртасида савол-жавоблардан ташқари, Россия Федерациясида турли соҳалар бўйича йил якунлари ҳам сарҳисоб қилинади.

Айтиш лозимки, бу тартиб бўйича 11-матбуот анжумани бўлиб, унинг дастлабкиси 2001 йилда ўтказилган эди. Бунга журналистлар номидан тушган саноқсиз илтимослар сабаб бўлган эди. Ўшанда учрашувда 500 га яқин ОАВ рўйхатга олинган ва анжуман бир ярим соат давом этган эди. Шундан буён журналистлар сони йилдан-йилга ортиб боряпти. Тан олиш керакки, ажратилган вақтнинг чегараланганлигини ҳисобга олсак, Россия давлат раҳбарига савол бериш ҳаммага ҳам насиб этавермайди.

Охирги учрашув 3 соат-у 10 дақиқа давом этган эди. Ўшанда Путин 39 та саволга жавоб беришга улгурган. Ҳатто, бир журналистни койиб бергани анча вақтгача ОАВларнинг асосий мавзуси бўлганди. Кўрамиз, бу гал Путиннинг сабри қанчага етаркин?
Тез орада сайтимиз орқали матбуот анжумани ҳақида  таҳлилий мақолани тақдим этамиз. 
Адиз Аҳмедов

Теглар:Владимир Путин Матбуот анжумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!