...
МЕНЮ
ONLINE TV

Альваро Мората “Реал”даги жамоадошларини йиғлатиб кетди


20:50, 20.07.2017 Олам
 4 819

Мората янги жамоаси билан беш йиллик шартнома имзолайди ва йилига 9 миллион фунт маош олади.

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Альваро Мората футболчилик фаолиятини Лондоннинг “Челси” клубида давом эттиради.
 
“Челси” раҳбарияти “Реал” вакиллари билан Мората трансфери борасида бир тўхтамга келишди. Бу ҳақда “қироллик” клуби расмий саҳифасида хабар берилди.
 
Альваро Мората тиббий кўрикдан ўтгандан сўнг янги жамоаси балан расман шартнома имзолайди. 24 ёшли футболчи бугун, 20 июль куни “Реал” клубидаги жамоадошлари ва мураббийлари билан маъюс ҳолда хайрлашди ҳамда жамоанинг АҚШдаги йиғинини тарк этди.
 
Аввалги хабарларга кўра, испаниялик футболчи 80 млн евро эвазига “Челси”га ўтиши айтилганди. Воқеалар ривожи шу ҳолда давом этадиган бўлса, Мората футбол тарихидаги энг қиммат испаниялик футболчига айланади.
 
Мората янги жамоаси билан беш йиллик шартнома имзолайди ва йилига 9 миллион фунт маош олади.
 
Маълумот учун, Мората ортда қолган мавсумда “Реал” таркибида 15 та гол уриб, 4 голга ассистентлик қилганди. “Челси” ҳужумчини сотиб олиш учун кечган курашда “Манчестер Юнайтед”, “Милан” ва “Арсенал”ни ютиб чиқди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Альваро Мората Реал Челси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!