...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Узоқов Орол денгизи муаммосини барча учун фожиа деди


23:23, 19.04.2016 Шоу-бизнес
 7 000

Актёр ижтимоий тармоққа Оролдаги эски кема устида тушган суратини жойлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган Орол денгизининг қуриб бориши бугун бутун дунё олимлари ва экологик ташкилотларнинг эътибор марказидаги муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Неча йилларким бу масаланинг ечими топилгани йўқ. Орол муаммоси, уни ҳал этиш йўллари масаласида қанчадан-қанча илмий-амалий анжуманлар, конференциялар ташкил этилди. Нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан Орол денгизи қуришининг олдини олиш учун лойиҳалар танловлари эълон қилинди, катта сармоялар ажратилди. Бироқ бу табиий ҳодисага чек қўйишнинг имкони топилганича йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасида “Биз буюк юрт фарзандларимиз” ёшлар фестивали ўтказилиб келинмоқда. Айни дамда фестивал Қорақалпоғистон Республикасида ўз ишини давом эттирмоқда. Фестивалда фаол иштирок этаётган санъат олами вакилларидан бири актёр Алишер Узоқов ҳам ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали Орол муаммосига эътибор қаратди.

“Оролдамиз. Мен музейда Оролнинг аввалги ҳолатини кўрдим. Бу барчамиз учун фожиа. Мен Орол яна ўз аҳволига қайтишини чин қалбимдан тиладим”, деб ёзади Алишер Узоқов. 

Теглар:Орол денгизи Алишер Узоқов Қорақалпоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Дилнавоз
15:02 20.04.2016

Бу ҳақиқатан ҳам барчамиз учун фожиа. БИЗ ҲАМ ОРОЛНИНГ АВВАЛГИ ҲОЛИГА ҚАЙТИШИНИ ИСТАРДИК.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!