...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Усмонов Ўзбекистонга қайтиши мумкин?!


11:32, 29.12.2016 Олам
 7 852

Россия Федерацияси қонунларига кўра, фуқаро бир йил ичида 183 кундан ортиқ вақт давомида мамлакат ташқарисида бўлса, у солиқ резиденти ҳисобланмайди.

Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти Алишер Усмонов шу лавозимидаги фаолияти тугаганидан сўнг, Россия солиқ резиденти мақомида қолишини маълум қилди. Бу ҳақда бизнесмен “Россия 24” телеканалига берган интервьюси чоғида айтиб ўтди.
 
Алишер Усмоновнинг сўзларига кўра, у Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олишга тайёр. Агар Ўзбекистондан таклиф билдирилмаса, у Россия фуқароси сифатида ўз фаолиятини давом эттиради.
 
Гап шундаки, Халқаро қиличбозлик федерацияси офиси Швейцариянинг Лозанна шаҳрида, федерация президентининг офиси эса Монакода жойлашган. Шу тариқа Алишер Усмонов ўзини “Халқаро хизмат сафаридаги фуқаро”, дея атади.
 
Россия Федерацияси қонунларига кўра, фуқаро бир йил ичида 183 кундан ортиқ вақт давомида мамлакат ташқарисида бўлса, у солиқ резиденти ҳисобланмайди.
 
Айни вақтда эса Алишер Усмонов федерациядаги фаолияти туфайли шундай шароитда яшашга мажбур эканлигини қўшимча қилди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Алишер Усмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Улуғбек
15:42 29.12.2016

Алишер Усмонов Ўзбекистон фуқаролигини олиши, мамлакатимизда бирон катта лойиҳани амалга ошириб, бизнес юрита бошлаши Ўзбекистоннинг катта ютуғи бўларди. Бундай одамлар бизга жуда-жуда керак!!!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!